Жаҳон матбуоти эркинлиги куни ҳақида

1. 3-май – Жаҳон матбуоти эркинлиги кунини нишонлаш Африка мамлакатларининг мустақил матбуот вакиллари ташаббуси билан вужудга келган. Улар 1991 йили 3 майда Намибияда Виндхук декларациясини қабул қилган. Унда дунёдаги барча ҳукуматларни матбуот эркинлигини таъминлашга даъват этган.

2. Маълумотларга кўра, дунёнинг 13% аҳолиси, яъни ҳар 7 инсоннинг бири тўлақонли матбуот эркинлигини ёқлайди.

3. «Чегара билмас мухбирлар» халқаро ташкилоти ҳар йили «матбуот эркинлиги душманлари» рўйхатини тузади. Бу йилги рўйхатда 20 га яқин давлат раҳбарлари киритилган.

4. Ўтган йили 52 нафар, жорий йил шу кунига қадар 11 нафар ОАВ вакили ўлдирилган. Ҳозирда 360 журналист профессионал фаолияти сабабли қамоқда.

5. Илк марта Жаҳон матбуоти эркинлиги куни коронавирус пандемияси сабабли ўтказилмади. Ушбу тадбир 18-20 октябрь кунлари Халқаро журналистларга қарши қилинган жиноятларнинг жавобсиз қолмаслиги куни билан биргаликда нишонланиши режалаштирилган.

Фикр билдириш