Жанубий Кореяликлар ҳақида 5 факт

1. Ҳайдовчилар 3 дақиқа-ю 45 сония давомида ёниб турувчи светофорнинг қизил чироғига атрофда автомобиллар бўлмаса ҳам бўйсунишади.

2. Йигитларнинг пардоз қилиши эса Кореяда одатий ҳол саналади. Маълумотларга кўра, улар йилига ўртача 900 млн. доллар маблағни ана шу мақсадда сарфлашар экан.

3. Ҳар бир тамаддидан сўнг, ҳатто қаҳва ичилгандан кейин тишларини тозалашади. Кўпчилик эса тиш чўткаларини доим ўзлари билан бирга олиб юришади. Буни қарангки, корейслар бир марта тиш тозалашлари учун 20 дақиқадан ортиқроқ вақтларини сарфлашар экан.

4. Ёшлар орасида видеоўйинлар шунчалик оммалашганки, матчлар ҳатто телеканаллар орқали намойиш этилади. Компьютер ўйинчилари Америкадаги рок юлдузлари каби машҳур.

5. Кореяликларнинг фамилиялари жуда қисқа, исмлари эса ўта мураккаб ва кўп ҳарфлардан иборат. Шу туфайли бир-бирларига, асосан, фамилиялари орқали мурожаат қилишади.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: