Жосуслик ҳақида 5 факт

1. 60-йилларда Марказий разведка бошқармаси мушукларни тинглаш мосламаларига айлантириш орқали Кремл ва Россия элчихоналарига жосуслик қилишга уринган. Мушуклар ичига жарроҳлик йўли билан батареялар, микрофонлар ва антенналар жойлаштирилган.

2. Совуқ уруш пайтида жосусларнинг кўзойнакларини заҳарлаб қўйишган. Чунки инсон бирор муаммога дуч келса, беихтиёр кўзойнакнинг қулоққа тақиладиган қисмини чайнар экан. Қўлга тушиш хавфи юзага келганда жосуслар бу ишни ўзлари билмаган ҳолда қилишган ва шу заҳоти жон беришган. Бу орқали кўплаб махфий сирлар сақлаб қолинган. (Сиз ҳам асабийлашганингизда кўзойнагингиз қўлларини чайнаб турасизми?

3. Айғоқчилик вазифасини бажарувчи сунъий йўлдошлардаги камералар шундай мукаммалки, улар фазовий фотосуратларни 80 километр масофадан туриб, аниқ суратга олишлари мумкин. (Кейинги сафар сунъий йўлдошдаги камералар орқали кимдир сизни кузатаётган бўлиши мумкинлигини унутманг.)

4. Эдди Чапман Иккинчи Жаҳон урушида немислар учун «жосуслик қилган» инглиз эди. У фабрикани портлатиш вазифаси билан Англияга боради ва бу ҳақида инглизларга айтади. Инглизлар фабрикада сохта портлашни уюштиришади ва ҳеч қандай талофат кўришмайди. Чапман Германияни шунчалик ишонтирадики, қилган «жасорати» учун немислар медал билан тақдирлайдилар.

5. Иосиф Сталин Югославиянинг давлат раҳбари Броз Титони ёқтирмасди. Тито уни ўлдиришга уринган жосусларнинг доимий оқимидан шу қадар чарчагандики, охири Сталинга шундай хабар юборди: «Агар сиз қотилларни юборишни тўхтатмасангиз, мен уни Москвага юбораман ва иккинчи бор юборишимга ҳожат қолмайди.» У бу хатни махсус ишлаб чиқилган заҳарли заргарлик қутисида юборган эди.

Дилшодабону Ўролова

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: