Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироатхон Ҳошимова

4 декабр санасининг биринчи хоним учун аҳамиятли жиҳатларини биласизми?

Бугун Зироатхон Ҳошимованинг туғилган куни. У 1957 йил 4 декабрда Қўқон шаҳрида туғилган. 2016 йилнинг айнан 4 декабридан у Ўзбекистоннинг биринчи хоними ҳисобланади. (Ушбу санада бўлиб ўтган сайлов натижасига кўра, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикасининг президенти этиб сайланганди).

Зироатхон Ҳошимова биринчи хоним сифатида дунё сиёсати майдонида қай жиҳати билан ажралиб туради?

 Биринчи хоним сифатида дунё сиёсий майдонида хушсуврат кўриниши билан Ўзбекистон президенти рафиқаси бошқалардан ажратиб туради.

Эсингизда бўлса, 2017 йил май ойида Ўзбекистон Президенти турмуш ўртоғи билан Пекинда ўтказилган “Бир макон – бир йўл” форумида иштирок этишганида “Дунёнинг энг гўзал биринчи хоними” сарлавҳали суратлар аксарият Хитой ОАВдан жой олган эди.

Зироатхон Ҳошимова мутахассислиги бўйича муҳандис-иқтисодчи бўлса-да, фан, таълим, адабиёт ва санъатга қизиқиши баланд. У айни пайтда “Zamin” фондининг Васийлик кенгаши раисидир. Фонд томонидан пандемия даврида қийин аҳволга тушган 5 минг аёлга беш миллиард сўм миқдорда ёрдам пуллари ажратилган.

Куни кеча эса “Zamin” фонди Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази билан ҳамкорликда йилига 70 000 дан зиёд чақалоқ дунёга келадиган Тошкент шаҳрида синов лойиҳасини бошлади.

Биз эса фурсатдан фойдаланиб юртимизнинг хонимини таваллуд куни билан табриклаймиз!

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: