Зулфиқор Мусоқов: Тошкентда 143 та тўйхона ва бор йўғи 4 та кинотеатр бор

Ўзбекистон санъат арбоби, таниқли режиссёр Зулфиқор Мусоқов кино соҳасининг бугунги куни ҳақида Телеграмдаги “Киноижодкорлар” гуруҳида шундай изоҳ қолдирган:

“Бугун мен ҳайратланарли рақамларга дуч келдим. Тошкентда 143 та дабдабали тўйхона ва бор йўғи 4 та кинотеатр бор экан. Вилоятлардаги аҳвол бундан-да аянчли. 287 минг аҳоли яшайдиган Германиянинг Висбаден шаҳрида эса ўнлаб кинотеатрлар бор».

З.Мусоқовнинг мазкур пости Facebook ижтимоий тармоғида ҳам қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. “Киноларимиз “одноразовый” бўлиб қолган. Бу кинони пулга боғлаб қўйишнинг оқибати», деб ёзади Facebook фойдаланувчиларидан бири Раъно Игамбердиева.

Билетнинг қимматлиги вазиятни янада оғирлаштиряпти. Масалан, Алишер Навоий киносаройида қўйилаётган аксарият киноларнинг билет нархи 15 000 сўмдан бошланади. Оилавий 4 киши бўлиб борилса, 60 000 сўм сарфлашга тўғри келади. Афсуски, одамлар бу пулга рўзғори учун 1 килограм гўшт сотиб олишни афзал билишмоқда», деб изоҳ қолдирган ижтимоий тармоқнинг яна бир фойдаланувчиси Шаҳноза Джамилова.  

Одамларнинг кундалик эҳтиёжи, ҳаёт ташвишлари кўпчиликни ҳақиқий санъатдан, адабиётдан, кинодан узоқлаштирди. Кун келиб, бу бизга қимматга тушмаса бўлди.

Фарзона Хамроева

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: